1. Ёғ таркибидаги А, В, C, D, E ва К витаминлари, Омега-3 ва Омега-6 ёғ кислоталари қаришни секинлаштиради, соч ўсишини рағбатлантиради, тирноқ ва суякларни мустаҳкамлайди.
2. Юрак ва қон томирларини мустаҳкамлайди. Холестерин организм учун зарур бўлиб, у қон томирларининг эластиклиги ва тонусини сақлайди.
3. Овқат ҳазм қилишни яхшилайди. Холестерин овқат ҳазм қилишда иштирок этадиган нерв толаларини ҳимоя қилади. Ёғ ичакларни инфекциялардан ҳимоя қилади, А витамини эса яллиғланишни камайтиради.
4. Кайфиятни кўтаради ва асаб тизими фаолиятини яхшилайди. D витамини кайфиятни, хотирани, диққатни ва уйқуни яхшилайди. Омега-6 мияни рағбатлантиради, триптофан эса серотонин ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради.
5. Энергия (қувват) беради. Айниқса иқлими совуқ бўлган мамлакатлар аҳолиси учун ажойиб энергия манбаидир.
6. Инфекция хавфини камайтиради. Ёғдаги лаурин кислотаси антифунгал ва антимикроб хусусиятларга эга.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!