Тошкент шаҳар ҳокимлиги Бобур ва Нукус кўчаларига асфальт ётқизиш бўйича йўл ишлари 2-3 ноябрь кунлари якунланиши ҳақида хабар берди.
“Йўлларда олиб борилаётган таъмирлаш ишлари аҳолининг норозилигига сабаб бўлди, тирбандлик ҳам юзага келди. Шу билан бирга, ёғингарчилик туфайли ҳам, кундузи тирбандликни камайтириш мақсадида ҳам ишлар асосан тунги вақтда амалга оширилмоқда. Ҳозирги ҳолат учун шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонларидан узр сўраймиз”, — дейилади ҳокимлик хабарида.
Шаҳар ҳокимлигининг қайд этишича, бунинг натижасида мазкур ҳудудларда асфальт қопламаси янгиланади, йўл белгилари ўрнатилади, дарахт ва буталар ўтқазилади.
“Veolia Energy Tashkent” компанияси ҳам Тошкент шаҳридаги иссиқлик тармоқларини ўтказиш ишларини якунлади.
“2023 йилги иссиқлик таъминоти мавсумида иссиқлик тармоқларини кўчириш ва реконструкция қилиш бўйича режалаштирилган ишлар шаҳар ҳокимлигидан рухсатномалар олиниб, тўлиқ ҳажмда бажарилди. Ҳаммаси бўлиб 68 км эскирган қувурларни алмаштириб, 27 октабрь куни ишларни якунладик”, — дейилади корхонада хабарида.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!