Jahon

Эрдўғоннинг баёнотларидан сўнг Исроил Туркиядан дипломатларини чақириб олди

Эрдўғоннинг баёнотларидан сўнг Исроил Туркиядан дипломатларини чақириб олди

Исроил Ташқи ишлар вазири Эли Коэн, Республика Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг баёнотларидан сўнг, “Исроил-Туркия муносабатларини қайта кўриб чиқиш учун” мамлакат дипломатик вакилларини Туркиядан чақириб олди. Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

«Туркиянинг кескин баёнотлари фонида мен Исроилнинг Туркиядаги дипломатик вакилларига Исроил-Туркия муносабатларини қайта кўриб чиқиш учун қайтишни буюрдим», деб ёзади у.

Аввалроқ Эрдўғон Фаластинни қўллаб-қувватлаган минглаб митингда Туркия Исроилни ҳарбий жиноятчи деб эълон қилишини ва бу борада иш олиб борилаётганини айтган эди. Шунингдек, у Исроилни босқинчи деб атаган.