Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиян Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясидаги чиқиши чоғида АҚШ Ғазодаги урушни бошқараётганини айтди, деб хабар берди Kazinform агентлиги IRNAга таяниб.
Эрон Ташқи ишлар вазири АҚШга мурожаат қилиб, агар Ғазодаги геноцид давом этса, Эрон бунга қараб турмайди, деди.
«Мен Қўшма Штатларни огоҳлантираман, агар можаро кўлами назоратга олинмаса, улар хавфсиз бўлмайди», – деди Амир Абдуллоҳиян.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва Европа давлатлари Исроилнинг Ғазо секторида 7 минг тинч аҳолини ўлдиришини кузатиб ўтирибди ва қўллаб-қувватламоқда.
«Биз минтақада урушнинг кенгайишини олқишламаймиз, аммо Ғазодаги уруш давом этса, биз “оловни” тўхтата олмаймиз», – деди у.
Аввалроқ Исроил Ғазо секторига қуруқликдан бостириб киришга тайёргарлик кўраётгани, шунингдек, БМТ Бош котибидан Ғазо секторидаги уруш ҳақидаги фикрларини қайтариб олиб, кечирим сўрашни талаб қилгани хабар қилинганди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!