O‘zbekiston

Маск Ғазо секторига ёрдам беришга ваъда берди

Маск Ғазо секторига ёрдам беришга ваъда берди

Сунъий йўлдош алоқа компанияси Starlink Ғазо секторига ёрдам беради. Бу ҳақда тадбиркор Илон Маск Х ижтимоий тармоғида Демократик партия аъзоси Александрия Окасио-Кортезнинг постига жавобан маълум қилди.

Шу билан бирга Маск фақат халқаро миқёсда тан олинган ташкилотларга ёрдам беришини таъкидлади.

«Starlink Ғазодаги халқаро миқёсда тан олинган ёрдам ташкилотлари учун алоқани таъминлайди», деб ёзган бизнесмен Окасио-Кортез Ғазода Интернетни ёпиш қабул қилиниши мумкин эмаслигини айтган пост остида.

Шу билан бирга, бошқа постида Маск Starlink’га ҳали Ғазодан уланиш учун аризалар келиб тушмаганини таъкидлади.