O‘zbekiston

Россия Марказий банки асосий ставкани 15 фоизга оширди

Россия Марказий банки асосий ставкани 15 фоизга оширди

Россия Федерацияси Марказий банки жума куни директорлар кенгашининг йиғилишида асосий ставкани 200 та базавий пунктга, йиллик 15% га оширди. Бу ҳақда Марказий банк ўз сайтида эълон қилинган пресс-релизда маълум қилинди.

“Ҳозирги инфляция босими сезиларли даражада ошди ва Россия банки кутганидан ҳам ошиб кетди. Ички талабнинг муттасил ортиб бориши товар ва хизматлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш имкониятларидан тобора ортиб бормоқда. Инфляция кутилмалари юқори даражада сақланиб қолмоқда”, — деди регулятор.