Jahon

29 октябрь Қозоғистонда Умумхалқ мотам куни деб эълон қилинди

29 октябрь Қозоғистонда Умумхалқ мотам куни деб эълон қилинди

Қасим-Жомарт Тоқаев Қарағанди вилоятидаги “Костенко” конида содир бўлган фожиали ҳодисада ҳалок бўлган кончиларнинг оила аъзолари ва яқинлари билан учрашиб, ҳамдардлик билдирди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Президент ҳалокат сабабларини аниқлаш, кончиларни қутқариш, қурбонлар ва жабрланганларнинг оилаларига зудлик билан ёрдам кўрсатиш бўйича зарур чоралар кўрилишини айтди.

Давлат раҳбари 29 октябрь мамлакатда Умумхалқ мотам куни деб эълон қилинишини айтди.