Jahon

«Бойваччалар» учун махсус Apple қурилмалари тақдим этилди

«Бойваччалар» учун махсус Apple қурилмалари тақдим этилди

“Миллиардерлар учун” махсус Apple қурилмалари тақдим этилди

Golden Concept платина ва олмосдан тайёрланган Apple гаджетларининг эксклюзив тўпламини тақдим этди. Миллиардернинг гаджетлари деб номланган коллекция 250 минг долларга баҳоланди.

Тўпламга iPhone 15 Pro Max смартфони, AirPods Мах симсиз қулоқчинлари, Apple Watch Ultra 2 ақлли соати ва Apple билан ҳеч қандай алоқаси бўлмаган механик соат киради. Барча қурилмаларда турли кесим ва сифатдаги олмослар билан безатилган платинали корпус мавжуд.

Тўпламдаги энг қиммат гаджет iPhone 15 Pro Max бўлиб, унинг оғирлиги 213 грамм ва жами оғирлиги 36,72 карат бўлган 2448 дона олмосдан иборат. Бундан ташқари, оригинал смартфоннинг оғирлиги 221 граммни ташкил қилади.

Қайд этилишича, барча миллиардер гаджетларини ишлаб чиқариш 500 дан ортиқ иш соатини олади ва 7586 олмосдан фойдаланади.

Golden Concept компанияси миллиардернинг гаджетлари тўпламини бир неча кун ичида дунёнинг исталган нуқтасига етказиб беришни ваъда қилмоқда. Бутун комплект гаджетларни шикастланишдан ҳимоя қилувчи табиий қора эмандан тайёрланган махсус қутида етказиб берилади.