O‘zbekiston

Хитой ва Ўзбекистон темир йўл ташиш ҳажмини оширишни режалаштирмоқда

Хитой ва Ўзбекистон темир йўл ташиш ҳажмини оширишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон ва Хитой темир йўл компаниялари мамлакатлар ўртасида контейнер ташиш ҳажмини оширишни режалаштирмоқда, деб хабар қилди “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ медиа маркази.

Ўзбекистон компанияси вакиллари Хитойнинг “Xi’an” эркин савдо порти қурилиш ва эксплуатация компанияси ходимлари билан учрашди. Томонлар давлатлар ўртасида блокли поездлар, яъни бир хил юк барча вагонларда ташиладиган поездлар сонини кўпайтириш имкониятларини муҳокама қилди.

Бундан ташқари, компаниялар халқаро логистика хизматларини биргаликда кўрсатиш йўлларини ишлаб чиқдилар.