Jahon

Исроил армияси «Ал-Қудс» касалхонасига ҳужум қилиш ниятида

Исроил армияси «Ал-Қудс» касалхонасига ҳужум қилиш ниятида

Ғазо шаҳридаги “Ал-Қудс” касалхонаси раҳбарияти исроиллик ҳарбийлардан огоҳлантириш олди, у ерда 400 бемордан ташқари, Ғазо секторининг 12 мингга яқин аҳолиси бомбардимондан сақланмоқда.

“Ал-Қудс” госпитали Исроил ҳарбийларидан зудлик билан эвакуация қилиш тўғрисида буйруқ олди, чунки улар унга ҳужум қилиш ниятида”, – дейилади баёнотида.

Касалхона маълумотларига кўра, ушбу касалхонада ҳозирда 400 нафар бемордан ташқари, Ғазо секторида давом этаётган шиддатли бомбардимонлардан паноҳ топган 12 мингга яқин аҳоли бор.