Жаҳон етакчилари Ғазо секторидаги зўравонликларни тўхтатиш учун етарлича ҳаракат қилмаяпти, дейди “Чегара билмас шифокорлар” инсонпарварлик ташкилоти. У ўз веб-сайтида тегишли баёнотни эълон қилди.
Ташкилотга кўра, халқаро ҳамжамият жуда заиф ва жуда секин ҳаракат қилмоқда. «Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг мажбурий бўлмаган сулҳ резолюцияси беғараз зўравонликни тўхтатиш учун ҳеч нарса қилмади», дейилади у.
“Чегара билмас шифокорлар” ташкилоти дунё етакчиларидан Исроилни қон тўкилишини тўхтатишга ундаш учун кучлироқ чоралар кўришни талаб қилди. «Ғазо секторида ваҳшийликлар ҳеч қачон кўрилмаган миқёсга етди», деб ёзади улар.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!