Рим Папаси Франциск гуманитар сабабларга кўра Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди, деб хабар бермоқда DW.
– Ўт очишни тўхтатинг, тўхтанг, биродарлар, уруш доим мағлубият, доим, доим! – деди понтифик 29 октябрь, якшанба куни Ватикандаги Авлиё Пётр майдонида анъанавий якшанбалик ваъзи давомида.
Франциск инсонпарварлик ёрдами учун йўл очиш зарурлигига ишора қилди. Шунингдек, у Европа Иттифоқи, АҚШ ва Исроилда террорчи ташкилот сифатида тан олинган ҲАМАС ҳаракати томонидан гаровга олинганларни зудлик билан озод қилишни яна талаб қилди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!