Эрон армияси бош штаби бошлиғи генерал Муҳаммад Бағирийнинг айтишича, Ғазо секторининг шимолий қисмида ер остида 400 километрдан ошиқ туннеллар тармоғи мавжуд.
Бу маълумот тахминан Исроил мудофаа кучлари маълумотларига тўғри келади, унга кўра, Ғазо сектори остидаги туннелларнинг умумий узунлиги тахминан 500 километрни ташкил этади – бу Лондон ёки Москвадаги метро линияларининг узунлигидан кўпроқдир.
Теҳронда бўлиб ўтган фуқаролик мудофааси конференциясида Муҳаммад Бағирий “Автомобиллар ва мотоцикллар уларнинг баъзиларидан ўтиши мумкин”, деди Эроннинг Тасним ахборот агентлиги.
Баъзи туннелларга Исроил ҳудудидан кириш мумкин, дейди Эрон Бош штаб бошлиғи.
2021 йилда Исроил Ғазо сектори билан чегарада жойлашган махсус датчикларни ўрнатишни якунлади.
Хабар қилинишича, бу сенсорлар чегара панжараси остидаги туннелларни аниқлашга қодир.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!