Молдова Ахборот ва хавфсизлик хизмати ушбу мамлакатда “Молдова Республикасига қарши ахборот урушида фойдаланилган онлайн контент” учун зудлик билан блокланиши мумкин бўлган 31 та рус веб-сайтлари рўйхатини эълон қилди, деб хабар беради Reuters.
Рўйхатга Россиянинг 14 та ОАВ веб-сайтлари, жумладан ТАСС ва Интерфакс агентликлари, “Комсомолская правда” газетаси ва Lenta.ru сайти киритилган. Уларнинг барчаси Украинадаги уруш ва унга бевосита ёки билвосита алоқадор бошқа воқеаларни Кремл чизиғига мувофиқ ёритади.
Молдова ғарбпараст ҳукумати бир неча бор Россияни уни ағдаришга уринаётганликда айблаган, бош вазир Дорин Речеан эса Москвани бу ҳафта бўлиб ўтадиган маҳаллий сайловларга аралашишга уринаётганликда айблаган.
Молдовадаги алоҳида фармонга кўра, олтита маҳаллий телеканалнинг лицензияси ҳам тўхтатилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!