Jahon

Қирғизистон сути Ўзбекистонни забт этади

Қирғизистон сути Ўзбекистонни забт этади

Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбари Асқарбек Джанибеков Қирғизистон Республикасининг сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари Ўзбекистон бозорини ривожлантиришини маълум қилди, деб ёзади Тазабек.

Унга кўра, жорий йилнинг январ-август ойларида Қирғизистондан мамлакатимизга 2 минг тоннага яқин сут маҳсулотлари етказиб берилган. Қирғизистон Республикасининг ўндан ортиқ компаниялари Ўзбекистон реэстрига киритилган.

Бироқ Қозоғистон бу даврда Қирғизистон сути ва ундан тайёрланадиган маҳсулотларнинг асосий харидорига айланди. Ушбу мамлакат барча етказиб беришнинг 80 фоизини – 40 минг тоннадан ортиқни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг баҳорида Тошкент ва Бишкек сут ва ундан тайёрланадиган маҳсулотлар етказиб бериш бўйича йўл харитасини имзолаган эди.