Боливия ҳукумати сешанба куни Исроил билан дипломатик муносабатларни узди, Чили ва Колумбия эса ХАМАС жангариларига қарши ҳарбий ҳужумларини кенгайтирганидан сўнг ўз элчиларини мамлакатдан чақириб олди, деб хабар бермоқда ABC News.
Боливия ташқи ишлар вазири ўринбосари Фредди Маманининг сўзларига кўра, Боливия Исроилнинг Ғазо секторида амалга ошираётган агрессив ҳарбий ҳужумидан норози ва уни қоралаш белгиси сифатида Исроил давлати билан дипломатик муносабатларни узишга қарор қилди.
Бу Боливиянинг Исроил билан дипломатик алоқаларини биринчи марта узиши эмас. Ушбу ҳолат биринчи марта 2009 йилда Ғазо секторидаги жанглар туфайли содир бўлган эди. Дипломатик муносабатлар 2020 йилда қайта тикланганди.
Чили ўз элчисини “Исроил томонидан Ғазо секторида йўл қўйиб бўлмайдиган халқаро гуманитар ҳуқуқни бузганлиги сабабли” чақириб олишга қарор қилди”, – дейилади Жанубий Америка мамлакати ТИВ баёнотида.
Колумбия президенти Густаво Петро ҳам ўз мамлакатининг Исроилдаги элчисини чақириб олишини маълум қилди.
Боливия ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Мария Нела Прада Исроилни “Ғазо секторида минглаб тинч аҳоли қурбонлари ва фаластинликларнинг мажбуран кўчирилишига олиб келган ҳужумларни тўхтатишга” чақирди.
Чили ҳам “ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш”га чақирди. Боливия сингари Чили ҳам 7 октябрда Хамаснинг Исроилга ҳужуми ҳақида гапирмади.
7 октябрда 1400 киши ҳалок бўлган ва камида 239 киши гаровга олинган Хамас ҳужумлари бошлангандан бери Исроил Ғазо секторини бомбардимон қилишни давом эттиряпти.
Хамас бошқарувидаги Ғазо сектори соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроилнинг жавоб бомбардимонлари бошланганидан бери 8 500
нафардан ортиқ одам ҳалок бўлганини маълум қилди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!