Jahon

Суд Жиззах аккумулятор заводидан 257 миллион рубл ундиришни бекор қилди

Суд Жиззах аккумулятор заводидан 257 миллион рубл ундиришни бекор қилди

Россиянинг интеллектуал мулк ҳуқуқлари бўйича суди қримлик тадбиркорнинг Жиззах аккумулятор заводидан 257 миллион рубл ундириш ҳақидаги қарорини бекор қилди, деб ёзади “Коммерсант”.

Суд даъвогар томонидан ҳуқуқларни суиистеъмол қилишнинг мумкин бўлган белгиларини, шунингдек, корхонанинг Қримдаги арбитраж жараёнига нотўғри жалб қилинганлигини қайд этди.

Экспертларнинг фикрича, иш бошқа судга юборилади. Агар даъвогар ўз ҳуқуқини суиистеъмол қилгани аниқланса, унинг даъвоси рад этилади.

Тадбиркорнинг даъвосига КУЧ савдо белгиси сабаб бўлган. Палийчукнинг сўзларига кўра, бренд гўёки унинг Магнат-Оил компанияси томонидан рўйхатга олинган. Жиззахдаги шу номдаги завод Россияга аккумуляторлар экспорт қилган.