Collins луғати 2023 йилда кенг қўлланиладиган сўз сифатида AI (artificial intellect – сунъий интеллект) қисқартмасини танлади, деб хабар бермоқда France24.
«Бу йил асосий эътибор сунъий интеллектга, унинг қандай қилиб электрон почта, стриминг ёки бошқа ҳар қандай футуристик ва кундалик технологиялар каби ҳаётимизнинг бир қисмига айланганлигига қаратилди», – деди Collins Dictionary бошқарувчи директори Алекс Бикрофт.
Луғат тузувчиларнинг таъкидлашича, йил сўзи 20 миллиарддан ортиқ сўздан иборат Collins Corpus маълумотлар базаси таҳлили натижасида танланган. Унда бутун дунё бўйлаб веб-сайтлар, газеталар, журналлар ва китобларда чоп этилган материаллар, шунингдек, радио ва телевидение эшиттиришлари ва кундалик суҳбатлардан олинган сўзлар мавжуд.
Collins Dictionary томонидан 2023 йилда энг кўп ишлатиладиган сўзлар рўйхатига, шунингдек, қуйидаги сўзлар киритилган:
Nepo baby – ота-онасининг изидан борадиган машҳур одамларнинг фарзандлари;
Greedflation – greed (очкўзлик) ва inflation (инфляция) сўзларидан олинган – компанияларнинг инфляцияни ўз даромадларини ошириш учун нархларни сунъий равишда оширишга баҳона қилиши.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!