Jahon

Эрдўған туркий мамлакатларда ягона алифбо жорий этишни таклиф қилди

Эрдўған туркий мамлакатларда ягона алифбо жорий этишни таклиф қилди

3 ноябрь куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) саммитидаги чиқишида Режеп Таййип Эрдўған туркий давлатлар учун ягона алифбо яратиш ташаббуси билан чиқди.

“Бирлигимизни мустаҳкамлашда тил жуда муҳим. Ягона алифбо ҳам муҳим таркибий қисм бўлиб, бу ерда президентларнинг қўллаб-қувватлаши муҳим. Туркия Олий таълим кенгаши томонидан ташкилотимиз котибиятига киритган таклиф, ишончим комилки, ташкилотимиз томонидан кўриб чиқилади”, — дея таъкидлаган Эрдўған.

2022 йилда ҳам ТДТ қошида ягона алифбо яратиш бўйича комиссия тузилганди. Комиссиянинг илк йиғилиши шу йилнинг майида Остона шаҳрида ўтказилди.