Yangiliklar

Самарқанд ва Фарғонада совуқ сув учун тарифлар оширилади

Самарқанд ва Фарғонада совуқ сув учун тарифлар оширилади

Самарқанд ва Фарғона вилоятлари учун совуқ сув учун янги тарифлар тасдиқланди, деб хабар қилди “Ўзсувтаъминот” АЖ матбуот хизмати.

Самарқандда янги тарифлар 16 ноябрдан кучга киради. Аҳоли учун бир кубометр сув 2,5 минг сўмдан, бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун 5,7 минг сўмдан тўланади.

Аҳоли учун канализация тарифи 1 куб метр учун 1,6 минг сўмгача оширилади. Бюджет ва улгуржи истеъмолчилар – ҳар бири 4,3 минг сўмдан.

Фарғона вилояти аҳолиси учун 15 ноябрдан бошлаб сув таъминоти учун янги нархлар амал қилади.

Совуқ сув учун фарғоналиклар ҳар бирига 1,9 минг сўмдан, бюджет ташкилотлари ва улгуржи сотувчиларга 2,9 минг сўмдан тўлайди. Канализация учун эса мос равишда 450 сўм ва 777 сўм.