7 октабр куни Ҳамас томонидан гаровга олинган исроилликларни қидиришда ёрдам бериш учун АҚШнинг кузатув учувчисиз самолётлари Ғазо сектори узра учиб ўтмоқда, деди АҚШ расмийлари.
Reuters ва CBS телевидениеси аноним расмийларга таяниб, дрон парвозлари бир ҳафтадан ортиқ давом этаётганини хабар қилмоқда.
Ушбу дронларнинг баъзилари парвозларни кузатиш бўйича ҳаммага очиқ бўлган Flightradar24 веб-сайтида топилган.
«The New York Times» газетасининг ёзишича, Ғазода фаолият юритаётган учувчисиз самолётлар, асосан, МҚ-9 Реапер учувчисиз самолётлари бўлиб, улар қурол олиб юрмайди. Газетанинг ёзишича, парвозларни кузатувчи экспертга таяниб, камида олтита МҚ-9 аниқланган.
NYT қўшимча қилишича, бу дронлар Исроил ҳарбий амалиётида иштирок этмайди.
МҚ-9 Реапер дронлари (баъзан «Предатор Б» деб ҳам аталади) АҚШ ҳарбийлари томонидан Ироқ, Афғонистон ва Сурияда кенг қўлланилган ва Британия Ҳарбий-ҳаво кучлари ва Италия ҳарбийлари томонидан ҳам қўлланилади.
Исроил улардан фойдаланмайди ва ўзининг маҳаллий ишлаб чиқарилган дронларидан фойдаланади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!