Лондон суди Apple компаниясининг истеъмолчи адвокати Жастин Гуттманнинг iPhone батареяларининг ёмонлашуви ҳақидаги даъволарини блоклаш ҳақидаги даъвосини рад этди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Гуттманн Буюк Британиядаги 24 миллион iPhone фойдаланувчисини ифодалайди. Адвокат Apple’дан 1,9 миллиард доллар миқдорида товон ундириш учун судга мурожаат қилишга умид қилмоқда. Бир гуруҳ даъвогарлар Apple компанияси iPhone’нинг айрим моделларида нуқсонлар борлигини атайлаб фойдаланувчилардан яширган, шунингдек, қурилмалар ишини секинлаштирувчи дастурий таъминотни чиқарганини даъво қилмоқда.
Apple бу даъвога эътироз билдирмоқчи бўлди, бироқ Лондон рақобат суди IT корпорацияси тарафида бўлмади. Суд ишни давом эттиришга рухсат берди, лекин айбловчидан даъволар бўйича қўшимча маълумот беришни сўради.
Гуттманнинг таъкидлашича, бу қарор «истеъмолчиларга нисбатан адолатни тиклаш йўлидаги муҳим қадамдир». Apple янги изоҳ бермади, лекин бу иш бўйича олдинги баёнотига ишора қилди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!