Jahon

Байден Исроилдаги воқеалар фонидан президентлик сайловида мағлуб бўлишин мумкин

Байден Исроилдаги воқеалар фонидан президентлик сайловида мағлуб бўлишин мумкин

АҚШ президенти Жо Байден бўлажак президентлик сайловларида унинг Фаластин ва Исроил ўртасидаги можарога доир сиёсати туфайли мағлуб бўлиши мумкин, дейди Виржиния штати собиқ сенатори Ричард Блэк. Бу ҳақда у РИА Новости билан суҳбатда айтиб ўтди.

«Президент Байденнинг арабларнинг азоб-уқубатларига эътибор бермаслиги унга президентлик лавозимини йўқотиши мумкин», деди сиёсатчи.

Унинг таъкидлашича, давлат раҳбарининг Яқин Шарқдаги можарога нисбатан тутган позицияси Мичигандаги мусулмонлар жамоатчилигини ғазаблантириб, ундан «юз ўгирилишига» сабаб бўлган. Ричард Блэкнинг фикрича, бу штат аҳолиси томонидан қўллаб-қувватланмаслиги Байденнинг 2024 йилги сайловларда мағлуб бўлишига олиб келиши мумкин.