Goldman Sachs таҳлилчиларига кўра, Исроил ва Фаластиннинг ҲАМАС радикал гуруҳи ўртасида давом этаётган уруш туфайли евроҳудуд иқтисодиёти жиддий муаммоларга дуч келиши маълум бўлди. Бу ҳақда CNBC хабар бермоқда.
Нашрнинг қайд этишича, Яқин Шарқдаги кескинлашув энергия харажатларининг чекланган ўсиши фонида Европа Иттифоқи ялпи ички маҳсулотининг паст ўсиш суръатларини секинлаштиради.
Таҳлилчилар фикрича, можаронинг чўзилиши Европада истеъмол нархларига босимни кучайтириши, шунингдек, инфляцияни тезлаштириши мумкин.
Лондондаги Europe Economics консалтинг компанияси таҳлилчиси Екатерина Вашкинская фикрича, Яқин Шарқдаги можаро ЕИ Марказий банкининг пул-кредит сиёсатини янада қаттиқлаштириш ва фоиз ставкаларини ошириш учун зарур шартга айланиши мумкин.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!