Jahon

BYD Европада биринчи завод қуришни режалаштирмоқда

BYD Европада биринчи завод қуришни режалаштирмоқда

Хитойнинг электромобил ишлаб чиқарувчи BYD компанияси Венгрияда ўзининг биринчи Европа заводини қуриш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар бермоқда Reuters.

BYD Reuters агентлигига маълум қилишича, компания ҳали ҳам муносиб жой қидирмоқда. Бу ҳақда жорий йил охирида эълон қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда UzAuto ва BYD BYD Uzbekistan заводини рўйхатдан ўтказди. Корхона электр ва гибрид автомобиллар ишлаб чиқариши режалаштирилган.