АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан учрашувда Америка Қўшма Штатлари мустақил Фаластин давлатини яратишга тайёр эканини маълум қилди.
“Давлат котиби Қўшма Штатлар фаластинликларнинг ўз давлатини яратиш бўйича қонуний интилишларини илгари суришга тайёрлигини таъкидлади”, — дейилади АҚШ Давлат департаменти веб-сайтида.
Блинкен музокаралар чоғида Вашингтон фаластинликлар ва исроилликларнинг қадр-қиммати ҳамда хавфсизлигини ҳимоя қилишга содиқлигини таъкидлади. Давлат департаменти раҳбари, шунингдек, Ғазо сектори аҳолисига инсонпарварлик ёрдамини давом эттириш муҳимлигини таъкидлаб, фаластинликларнинг бошқа ҳудудларга мажбуран кўчирилишини аҳмоқона фикр эканини айтди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!