“Киаран”дан кейин Европага янги кучли “Домингос” бўрони яқинлашмоқда, деб хабар бермоқда Еuronews. Хабарда айтилишича, Европада «Киаран» тўфони қурбонлари сони 16 кишига етди.
Жума куни Италия шимолида бўрон бўлди. Тосканада фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Вилоятнинг айрим ҳудудларида бир ойлик ёмғир уч соат ичида ёғди. Энг кўп зарар кўрган ҳудудлардан бири – Венето. Расмийлар вазиятни «мисли кўрилмаган» деб атади ва жабрланган ҳудудларга ёрдам кўрсатилишини эълон қилди.
«Киаран» тўфони Италия шимолидан жануби-шарқга кўчиб ўтди ва мамлакатнинг жанубий қисмига, шунингдек, Болқон мамлакатларига ёмон об-ҳаво олиб келди. Хорватия, Босния, Черногория ва Словенияда кучли шамол дарахтларни ағдариб юборди, уйларнинг томларини учириб кетди.
Айни пайтда Европага янги тўфон – “Домингос” яқинлашмоқда. Шанба куни тушдан кейин қитъанинг жануби-ғарбий қисмида қуруқликка етиши кутилмоқда. Португалия, Испания ва Францияда шамол тезлиги соатига 150 километргача кучайиши кутилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!