Германияда ишчилар сони ҳеч қачон ҳозиргидан кўп бўлмаган, ҳозир мамлакатда 46 миллион ишчи кучи бор ва бу рекорд кўрсаткичдир. Ўтган йилга нисбатан Германия Федератив Республикасида меҳнат қилаётганлар сони 291 минг кишига ошган. Бу ҳақда DW хабар берди.
Иш билан таъминлаш бундан ҳам кўп бўлиши мумкин, чунки ҳозирда мамлакатда 749 мингта бўш иш ўрни мавжуд.
Немис иш берувчилари муносиб номзод излашда ўртача беш ой вақт сарфлайди, хорижлик мутахассислар ҳам кўриб чиқилади. Айниқса, соғлиқни сақлаш, қурилиш ва, албатта, IT-саноат бўйича мутахассислар керак. Мамлакатда ҳайдовчилар ва педагоглар етишмайди.
Бу чет элликлар учун яхши янгилик. Чунки Германия иқтисоди турғунлашган, аммо иш топиш имконияти юқори. Мамлакат ҳукумати энди хорижликларни ўзига жалб этмоқчи. Расмийлар мамлакатда яшовчи ва бу ердан бошпана сўраган чет эл фуқаролари учун иш шароитларини енгиллаштирди. Бу ерда ҳатто депортацияда узоқ вақт қолишни сўраган одамларга ишлашга рухсат берилди. Уларнинг сони 225 минг кишига яқин.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!