Jahon

Туркияда намойишчилар АҚШ базасига бостириб киришга уринди

Туркияда намойишчилар АҚШ базасига бостириб киришга уринди

Туркиянинг Адана шаҳрида полиция АҚШнинг Инжирлик ҳарбий базасига бостириб киришга уринган намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ва сув пуркагичлардан фойдаланган. Бу ҳақда DHA агентлиги хабар берди.

“Ҳарбийлар отланган полиция ва зобитлар намойишчиларни тўхтатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ ва сув пуркагичлардан фойдаланган”, — деб ёзади агентлик.

Аниқлик киритилишича, “Фаластин учун озодлик карвони” деб номланган тадбир Туркиянинг “Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари” гуманитар ёрдам жамғармаси томонидан ташкил этилган. Намойишчилар карвони Истанбулни тарк этиб, Инжирлик базасига етиб борди, сўнг унга ўз ташаббуси билан бошқа шаҳарлардан бошқа машиналар қўшилди.

Агентлик маълумотларига кўра, акция тинч ўтган, унинг иштирокчилари Ғазо секторидаги кескинлашув фонида базани ёпишни талаб қилишган. Шу муносабат билан полиция айрим йўлларни тўсиб қўйди, аммо намойишчилар барибир базага киришга ҳаракат қилишди.