Jahon

Аэропорт кўприги танклар ёрдамида синовдан ўтказилди

Аэропорт кўприги танклар ёрдамида синовдан ўтказилди

Пойтахтимиздаги Бобур кўчаси ва «Тошкент» халқаро аэропортини боғловчи йўл ўтказгичнинг биринчи босқич қурилиш-монтаж ишлари якуни бўйича синов ўтказилди.

Синовга кўра 4 та автотрейлерга (ҳар бири 35 тонна) 4 та ҳарбий танк (ҳар бири 40 тонна) юкланиб йўл ўтказгичга умумий 300 тонна юклама берилди.

Синов натижаларига кўра йўл ўтказгич эксплуатация давридаги юкламага нисбатан кўпроқ юкламага муваффақиятли бардош берди ва мустаҳкам эканлигини исботлади.