Yangiliklar

АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Ўзбекистонга ташриф буюради

АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Ўзбекистонга ташриф буюради

АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Дональд Лу 4-11 ноябрь кунлари Марказий Осиё бўйлаб сафари доирасида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюради, деб хабар бермоқда АҚШ Давлат департаменти.

Тошкентда АҚШ ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги стратегик шериклик бўйича мулоқотда иштирок этади. У Ўзбекистон ҳукумати билан минтақавий хавфсизлик, савдо ва сармоявий лойиҳаларни муҳокама қилишни режалаштирган.

Дональд Лу Қозоғистон ва Ҳиндистонга ҳам ташриф буюради. Остонада у вазирлик ва идоралар раҳбарлари билан музокаралар ўтказади ҳамда АҚШ ва Қозоғистон Республикаси ўртасида кенгайтирилган стратегик шериклик (ESPO) мулоқотини ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, 2 ноябрь куни Эммануел Макрон Самарқандга келган эди. Ўзбекистон Республикаси раҳбари Шавкат Мирзиёев билан учрашувда томонлар Ўзбекистонда қўшма савдо-саноат палатасини ишга тушириш ва Business France ваколатхонасини очишга келишиб олдилар.