Jahon

«Етарли. Бу зудлик билан тўхтатилиши керак». БМТ ва ЖССТ сулҳга чақирмоқда

«Етарли. Бу зудлик билан тўхтатилиши керак». БМТ ва ЖССТ сулҳга чақирмоқда

БМТнинг энг йирик гуманитар агентликлари ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбарлари қўшма баёнот чиқариб, Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди.

“Деярли бир ой давомида дунё Исроил ва босиб олинган Фаластин ҳудудидаги вазиятни кузатмоқда, қурбонлар сони ортиб бораётганидан ҳайратда ва даҳшатда”, — дейилади баёнотда.

БМТ Ҳамас ҳужуми оқибатида 1400 дан ортиқ исроиллик ҳалок бўлган, минглаб одамлар жароҳатланган ва 200 дан ортиқ киши гаровга олинганини эслатади. Улар, шунингдек, Ғазо секторида, Фаластин расмийларига кўра, 9,5 мингга яқин одам ҳалок бўлганини эслатишди.

“Ракеталар оилаларни жароҳатлашда давом этмоқда. Ўн минглаб одамлар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Бу даҳшатли. Аммо даҳшатлиси Ғазода бундан ҳам кўпроқ тинч аҳолининг ўлдирилиши, 2,2 миллион фаластинликнинг озиқ-овқат, сув, дори-дармон, электр энергияси ва ёқилғидан маҳрум бўлишидир”.

Баёнотни БМТ Бош котиби ўринбосари Мартин Гриффитс, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Волькер Турк, Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) директори Эми Папа, УНИCEФ ижрочи директори Кетрин Рассел, ЖССТ раҳбари Тедрос Адҳаном ва бошқалар имзолади.

“Биз томонларни халқаро инсонпарварлик ва инсон ҳуқуқлари бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга чақирамиз. Биз гаровга олинган барча тинч аҳолини зудлик билан ва сўзсиз озод қилишга чақирувимизни такрорлаймиз. Бизга зудлик билан гуманитар оташкесим керак. 30 кун аллақачон ўтди. Етарли. Бу зудлик билан тўхтатилиши керак”, — дейилади баёнотда.