30 октябрь куни Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ямандан Эйлат шаҳри томон йўл олган хуситларнинг баллистик ракетасини уриб туширди, деб хабар бермоқда Kazinform.
“Бу ҳафта Исроил баллистик ракетани Ер атмосферасидан ташқарида уриб тушириш учун Arrow ракетага қарши мудофаа тизимидан фойдаланган. Бу коинотдаги биринчи жанг эди”, – дейилади хабарда.
Бундан ташқари, АҚШ ва Исроил ҳамкорликда ишлаб чиққан Arrow ракетага қарши тизими биринчи марта юқори баландликда ва тезликда учаётган баллистик ракетани уриб туширишда фойдаланилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!