Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан эълон қилинган 2024-2026 йиллар учун Бюджетнома маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг қарзи 2017 йилдан буён қарийб 20 млрд долларга ошиб, 31,5 млрд долларга етган.
Маълум бўлишича, шундан давлат ташқи қарзи — 25,9 млрд доллар, давлат ички қарзи — 5,6 млрд долларни ташкил қилади.
Шунингдек, мамлакатлар кесимида Ўзбекистоннинг энг кўп ташқи қарзи Хитой халқ республикаси, ташкилотлар кесимида, Осиё тараққиёт банкига тегишли.
Бюджетномада қўшимча қилинишича, Халқаро Валюта Жамғармаси Ўзбекистоннинг ташқи қарз ҳолатини «мўътадил» дея баҳолаган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!