Владимир Путин уни камида 2030 йилгача ҳокимиятда сақлаб қоладиган март ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида қатнашишга қарор қилди, чунки давлат раҳбари Россияни олтмиш йилликдаги энг хавфли даврдан ўтказиши керак, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда бугун, 6 ноябрь куни Reuters агентлиги “хабардор манбаларга” таяниб ёзмоқда.
Британия ахборот агентлигига «Кремль сиёсатининг сезгирлиги туфайли» анонимлик шарти билан гаплашган суҳбатдошлар «Путин қарори ҳақидаги хабарлар аллақачон тарқалиб кетган ва маслаҳатчилар ҳозирда кампания ва сайловларга тайёргарлик кўрмоқда».
Сўнгги сўровлар натижаларига кўра Россиядаги рейтинги 80 фоизни ташкил этган Путин учун сайловлар кутилмаган ҳодисаларсиз ўтиши керак, дея қайд этади Лондон нашри.
«У номзод бўлиши тўғрисида қарор қабул қилинди», деди «режа билан таниш» манбалардан бир.
“Кремль режалари билан ҳам таниш” бошқа манба қарор қабул қилингани ва Путиннинг маслаҳатчилари унинг сайлов кампаниясида иштирок этишга ҳозирлик кўраётганини тасдиқлади.
Ахборот агентлигининг яна уч нафар суҳбатдоши қарор қабул қилинганини тасдиқлади: Путин сайловда қатнашади.
«Биз қарайдиган дунё жуда хавфли», деди бири. Аноним қолишни истаган хорижий дипломатик манбанинг айтишича, Россия раҳбари «яқинда қарор қабул қилган ва бу ҳақда тез орада эълон қилинади».
Давлат раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков душанба куни ТАСС агентлигига Владимир Путин ҳали янги президентлик муддатига номзодини эълон қилгани йўқ. Шундай қилиб, у Reuters нашрига изоҳ берди.
Сентябрь ойида Россия президенти келаси йилги сайловларда иштирок этиш ҳақида гапирмади ва уларни ўтказиш санаси бўйича мамлакат парламентининг қарорини кутишни таклиф қилди.
“Қонунга мувофиқ, парламентимиз йил охирида қарор қабул қилиши керак. Қарор эълон қилинса, сана айтилади, кейин гаплашамиз”, деди Путин 12 сентябрь куни Владивостокдаги Шарқий иқтисодий форумнинг ялпи мажлисида.
Амалдаги қонунчиликка кўра, президентлик сайловлари март ойининг учинчи якшанбасида бўлиб ўтади, келаси йил бу сана 17 мартга тўғри келади. Сайловлар Федерация Кенгаши томонидан тайинланади, шундан сўнг сайлов жараёни бошланади. Путин охирги марта 2017 йил 5 декабрда президентлик кампаниясида иштирок этишини маълум қилган эди. Ўша ойда Федерация Кенгаши сайловларни 2018 йил 18 мартга белгилаган эди.
Дмитрий Песков жорий йилнинг 11 сентябрь куни президент сайлов кунларини белгилаб, номзодларни кўрсатгандан сўнг қарор қабул қилишини айтди. Шу куни Песков агар Путин 2024 йилги президентлик сайловларида ўз номзодини кўрсатса, унга ҳеч ким ҳақиқий рақобат бера олмаслигини таъкидлаган ҳам эди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!