Jahon

Эртадан қуйидаги кўчаларда ҳаракатланиш чекланади

Эртадан қуйидаги кўчаларда ҳаракатланиш чекланади

Тошкентда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммити ўтказилиши муносабати билан 8-10 ноябрь кунлари қуйидаги йўналишларда транспорт ҳаракати чекланади:

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аеропортидан Бобур кўчаси бўйлаб Бобур – Шота Руставели чорраҳасигача;

Нукус кўчаси — Бобур чорраҳасидан Нукус кўчаси бўйлаб Мовароуннаҳр кўчасигача;

Ойбек — Туркистон чорраҳасидан Ойбек, Афросиёб ва Олмазор кўчалари;

Ислом Каримов — Бунёдкор чорраҳасидан Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Амир Темур — Ислом Каримов чорраҳасигача;

Шароф Рашидов — Афросиёб чорраҳасидан Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб Кичик ҳалқа айланма йўлигача;

Навоий — Мустақиллик чорраҳасидан Навоий — Лабзак чорраҳасигача;

Фурқат — Бешёғоч чорраҳасидан Бешёғоч кўчаси бўйлаб Ислом Каримов — Бешёғоч чорраҳасигача;

Олмазор — Ислом Каримов чорраҳасидан Олмазор кўчаси бўйлаб Навоий кўчасигача.