Iqtisod

Ҳумо банкоматлардан нақд пул ечишда узилишлар кузатилаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди

Ҳумо банкоматлардан нақд пул ечишда узилишлар кузатилаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди

Тўлов тизими мониторинг сабаб, тизимга тегишли банкоматларнинг 30 фоизи ўчирилиши режалаштирилганини таъкидламоқда.

Аввалроқ “Ҳумо” банкоматларида пул ечиб олиш билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Хусусан, “Микрокредитбанк” юзага келган муаммо бўйича тўлов тизими аҳолига мурожаат билан чиққани ҳақида хабар берди.

Миллий банклараро процессинг маркази ижтимоий тармоқлар ва айрим ОАВда тарқалган «ҲУМО» банкоматлари нақд пул бермаяпти” мазмунидаги хабарларни рад этди. Бу ҳақда “Спот» манбаси хабар бермоқда.

“Ҳумо” тўлов тизими банклар билан банкоматлардан нақд пул ечиш амалиётларини доимий мониторинг қилиб боришини таъкидламоқда.

Унинг натижасида айрим банкоматларда нақд пул бермаслик ҳолатлари кузатилгани сабаб, бу ҳолатни бартараф этиш учун банкоматлар режали профилактика мақсадида вақтинчалик ўчириб турилиши мумкин.

Профилактика сабаб ўчирилиши режалаштирилган банкоматлар мамлакат бўйича ўрнатилган “Ҳумо” банкоматлари жами сонининг 30%идан ошмаслиги тўғрисида тижорат банкларига маълумот берилган.

Ишчи ҳолатдаги, яъни ёқилган банкоматлар орқали карталардан нақд пул ечиш амалиёти одатий тарзда амалга оширилмоқда.