Iqtisod

2024 йилда иш ҳақи ва пенсиялар бу йилгидан қарийб 3 баробар кўпроққа ошади

2024 йилда иш ҳақи ва пенсиялар бу йилгидан қарийб 3 баробар кўпроққа ошади

 

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги эълон қилган «2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳасига асосан келгуси йилда Давлат бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларига ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари белгиланган бўлиб, унда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини, шунингдек айрим хизмат турлари бўйича тарифларни ошириш билан боғлиқ харажатлар учун 9 трлн 553 млрд 287,7 млн сўм ажратилмоқда.

Бу эса ўтган йили худди шу мақсадларга 2023 йил учун ажратилган трлн 797 млрд 871,6 млн сўм миқборидаги маблағдан қарийб 3 баробар ортиқ деганидир.

Шунингдек, 2024 йилда бюджет ташкилотлари ходимларига ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тўлаш билан боғлиқ харажатларни ҳам қарийб 40 фоизга (1 трлн сўм, бу кўрсаткич жорий йил учун 665 млрд сўм бўлган) ошириш режалаштирилган.

Хусуси

й секторда ишловчи аёлларнинг ҳомиладорлик нафақа пулини бюджет маблағлари ҳисобидан тўлаш билан боғлиқ харажатларга эса жорий йилдагига (300 млрд 710 млн сўм) қараганда 3 баробардан кўпроққа кам (100 млрд сўм) маблағ ажратилмоқда.