O‘zbekiston

Ўзбекистонда ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг 14 фоизи оилавий жанжал туфайли содир бўлади

Ўзбекистонда ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг 14 фоизи оилавий жанжал туфайли содир бўлади

Ўзбекистонда ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг 13,7 фоизи оила аъзолари ва яқинлари билан жанжал туфайли содир бўлмоқда, деб хабар бермоқда ЎзА ахборот агентлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига таяниб.

Республикада ўз жонига қасд қилишнинг асосий улуши ақлий нуқсони бўлган шахсларга тўғри келади – 45%.

Ишларнинг 17,6 фоизи яқинлари билан жанжаллашиш, университетга ўқишга кирмаслик ёки пул йўқотиш билан боғлиқ.

Шу билан бирга, мамлакатимизда ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг 0,7 фоизи ҳасад туфайли содир бўлмоқда.

Умуман олганда, дунёда ҳар куни 1,9 мингдан ортиқ, ҳар йили 750 минг киши ўз жонига қасд қилади.