Сешанба куни Покистон шимоли-ғарбидаги Хайбер-Пахтунхва провинциясида нефть бурғулаш компанияси заводига уюштирилган ҳужум оқибатида икки полициячи ҳалок бўлди, яна уч нафари яраланди, деб хабар бермоқда Xinhua.
Воқеа Дера-Исмоил-Хон туманида содир бўлган. Эрталаб камида 20 нафар қуролланган жангари фабрикага киришга уринган, деди полицияси супериндентанти ўринбосари Шер Улла.
Заводнинг асосий дарвозаси олдида турган полициячилар тезда ҳаракат қилиб, ҳужумни қайтаришди, ҳужумчилар қочишга мажбур бўлди, дея қўшимча қилди зобит.
Унинг сўзларига кўра, ҳужум содир бўлган жойда нефть қудуғи ва ишчилар уйлари жойлашган бўлиб, агар ҳужумчилар ҳудудга кириш имконига эга бўлганида, бу янада фожиали бўлиши мумкин эди.
Зобитнинг сўзларига кўра, заводда полиция ва ҳарбийлаштирилган кучларнинг кўп қатламли хавфсизлиги мавжуд. Улар мамлакатда терактлар сони ортиб бораётгани сабабли шай ҳолатга келтирилди.
Яраланган полициячилар яқин атрофдаги касалхонага етказилган. Жангарилар тоғлар томон қочган ва полиция улар қолдирган далиллар ёрдамида уларнинг шахсини аниқлашга ҳаракат қилмоқда, дея қўшимча қилди зобит.
Ҳужум учун жавобгарликни ҳеч қайси гуруҳ ўз зиммасига олмади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!