Jahon

Путин Россия ва Ғарбда музлатилган инвестор активларини айирбошлаш тўғрисидаги фармонни имзолади

Путин Россия ва Ғарбда музлатилган инвестор активларини айирбошлаш тўғрисидаги фармонни имзолади

Россия президенти Владимир Путин Россияда блокланган инвесторлар активларининг бир қисмини Ғарбда музлатилган активларига алмаштириш ҳақидаги фармонни имзолади.

Россиялик инвесторларнинг музлатилган активларини хорижликлар билан алмаштиришга олиб келиши керак бўлган схема 100 минг рублгача бўлган активларга таъсир қилади, деб ёзади РБК.

Ушбу механизм август ойида, Россия молия вазири Антон Силуанов Россия Марказий банки ва ҳукумати россияликларнинг хорижий активларининг бир қисмини Россияга айирбошлаш учун қулфдан чиқариш тўғрисида қарор лойиҳасини тайёрлаганлигини айтганида муҳокама қилина бошлади.

Бу, асосан, чакана россиялик инвесторларга тегишли. Гап қимматли қоғозларга инвестициялар ҳақида бормоқда, деб ёзади “Коммерсант”.

Силуановнинг тушунтиришича, биринчи босқичда Россия расмийлари 100 миллиард рублга яқин хорижликларнинг музлатилган активлари сақланадиган “С” типидаги ҳисобларни блокдан чиқаришни режалаштирмоқда, деб эслайди РБC.

Ҳукумат режалаштирганидек, инвесторлар чет элда музлатилган қимматли қоғозлар эвазига Россияда музлатилмаган хорижий пулларни олишлари мумкин бўлади.

Фармон “Хорижий қимматли қоғозлар муомаласи билан боғлиқ қўшимча вақтинчалик иқтисодий чора-тадбирлар тўғрисида” деб номланади. Ҳозирча у яратилган механизм доирасида бегоналаштирилиши мумкин бўлган бир резидентга тегишли қимматли қоғозларнинг умумий бошланғич қийматини 100 минг рубл миқдорида чеклайди, дея хабар беради Интерфакс.

Путиннинг фармонига кўра, хорижий инвесторлар блокланган хорижий қимматли қоғозларни “С” типидаги ҳисобварақлардаги маблағлардан фойдаланган ҳолда ҳам россияликлардан сотиб олишлари мумкин, деб ёзади нашр.