11 ноябрь, шанба куни Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда, деб хабар берди “Ўзгидромет”.
Тоғ олди ҳудудларида 11—12-ноябрь кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 0…+5° илиқ, 8°…+13° гача кўтарилиши кутилмоқда.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида 10—13-ноябрда кечаси +3°…+8°, кундузи +13°…+18° илиқ бўлиши кутилмоқда.
11-ноябрь куни ҳам ушбу ҳудудларда ёмғир ёғиб, шамол тезлиги 15-20 м/с гача етиши мумкин.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!