Jahon

Зеленскийнинг Исроилга ташрифи ҳақида маълумотлар тарқалди

Зеленскийнинг Исроилга ташрифи ҳақида маълумотлар тарқалди

Украина президенти Владимир Зеленский, баъзи маълумотларга кўра, 7 ноябрга режалаштирилган Исроилга ташрифини қолдирди.

Сабаби ташриф ҳақидаги маълумотлар муддатидан аввал эълон қилингани айтилмоқда. Бу ҳақда The Times of Israel газетаси Исроил дипломатик доираларидаги манбаларига таяниб ёзмоқда.

Худди шу манбалар нашрга Зеленский ҳали ҳам Исроилга келишни режалаштираётганини тасдиқлади, бироқ ташриф вақти ҳали аниқланмаган.

Афтидан, бу Зеленскийнинг Исроилга ташрифи биринчи марта қолдирилгани эмас. Икки ҳафтадан кўпроқ вақт олдин унинг ўзи у ерга келишни таклиф қилган, бироқ Ҳамас билан эндигина бошланаётган уруш туфайли Тел-Авив бундай ташрифни бевақт деб ҳисоблаган эди.