Jahon

Германия рекорд миқдордаги қочқинларни қабул қилди

Германия рекорд миқдордаги қочқинларни қабул қилди

Германия октабр ойида 32 мингга яқин қочқинни қабул қилди, бу 2016 йилдан бери рекорд кўрсаткичдир. Бу ҳақда Германиянинг миграция ва қочқинлар бўйича федерал бошқармаси маълум қилди, дея хабар беради “ТАСС”.

Қайд этилишича, жорий 2023 йилда қочқин мақомини олиш учун энг кўп аризалар Сурия фуқароларидан келиб тушган бўлиб, улар 83 минг ариза юборган. 45 минг қочқин Туркиядан, яна 44 минг нафари Афғонистондан келган. Департамент Украина фуқаролари ҳақида маълумот бермади.