Jahon

Италия Ғазо қирғоқларига сузувчи касалхона юбормоқчи

Италия Ғазо қирғоқларига сузувчи касалхона юбормоқчи

Италия Ғазо сектори қирғоқларига сузувчи касалхона юборади ва анклавда қуруқликдаги дала тиббий муассасасини жойлаштиради. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Гидо Кросетто маълум қилди, дея хабар беради “РИА Новости”.

«Бугун биз урушдан жабрланган ҳудудларга жўнатмоқчи бўлган касалхона билан жиҳозланган Вулкан кемаси жўнаб кетади», деди Cросетто.

Хабар қилинишича, кема 170 кишини сиғдира олади ва операция хоналари, диагностика ускуналари ва тиббий буюмларга эга. Бундан ташқари, Италия ҳарбий-денгиз кучлари ўз ходимларидан фавқулодда вазиятларда ишлаш тажрибасига эга 30 нафар мутахассисни Ғазога юборади. Қолган 30 нафар ҳарбий хизматчи самолётда олиб кетилади.