O‘zbekiston

Ўзбекистонга келаётган италиялик туристлар сони 3 баробарга ошган

Ўзбекистонга келаётган италиялик туристлар сони 3 баробарга ошган

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-октябрь ойларида 23 352 нафар  Италия фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 15 468 нафарга ёки 3 мартага ошган.

2023 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон Республикасига келган Италия фуқароларининг сафар мақсадлари қуйидагича:

— дам олиш (туризм) – 20 557 нафар;

— қариндошларни йўқлаш – 1 513 нафар;

— хизмат юзасидан – 1 195 нафар;

— ўқиш мақсадида – 71 нафар;

— тижорат – 16 нафар.