Исроил Ғазо секторида ҳар куни тўрт соатлик гуманитар паузаларни жорий этишга рози бўлди, деб хабар берди ББC АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Жон Кирбига таяниб.
Бунгача АҚШ президенти Жо Байден жанговар зонада уч кунлик танаффус ҳақида музокаралар олиб боришга уринган эди.
«Мен фуқаролар хавфсизлигини ҳимоя қилишда давом этаман ва Ғазо аҳолисининг азоб-уқубатларини енгиллаштириш учун ёрдамни кўпайтиришга эътибор қаратаман», деб ёзди Байден Х ижтимоий тармоқда.
Оқ уй раҳбарининг сўзларига кўра, Ғазо сектори аҳолиси учун иккита коридор мавжуд бўлади.
Америка президенти, шунингдек, Вашингтон гуманитар ёрдам етказиб бериш ҳажмини оширишга ҳаракат қилмоқда, деб ишонтирди. АҚШ, шунингдек, ҳар куни анклавга 150 юк машинаси жўнатишни режалаштирмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!