Кеча Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларига норозилик билдирган бир неча киши Нью-Йорк марказидаги The New York Times газетасининг хабарлар хонасига бостириб кирди. Бу ҳақда воқеа жойида бўлган гувоҳлар ТАСС мухбирига маълум қилган.
Уларга кўра, бир неча Фаластин тарафдори фаоллар ичкарига кирган. Бироз вақт ўтгач, уларни хавфсизлик ходимлари олиб чиқишди, баъзиларини полиция олиб кетишди.
Намойишчилар эшикларга “Сохта” деб ёзиб қўйишган, бинода “Ғазо сектирини озод қилинглар” ва “ОАВ ҳар сафар ёлғон гапирганда Ғазода одамлар ўлмоқда” деган ёзувларни кўриш мумкин.
Бино атрофи кучайтирилган полиция кучлари томонидан қўриқланади, яқин атрофдаги ҳудуднинг бир қисми ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан ўраб олинган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!