“Толибон” ҳаракати 9 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитига Афғонистон вакилларини ҳам таклиф қилиниши керак эди», деб хабар берди TOLOnews.
“Ушбу учрашув сиёсий эмас, иқтисодий тамойилларга асосланиши керак эди. (…) Афсуски, Ислом Амирлигига қатнашишга рухсат берилмади”, деди Афғонистон матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид.
Толибоннинг қўшимча қилишича, саммитда ўз вакилларининг иштирок этиши тадбирни янада самаралироқ қилар эди.
Мамлакат Иқтисодиёт вазири ўринбосари Абдул Латиф Назарий “Афғонистон қўшни давлатлар ва минтақа билан иқтисодий ва савдо алоқаларини ривожлантиришга интилмоқда”, деб таъкидлади.
Таҳлилчилар фикрича, Афғонистон бундай халқаро тадбирларда иштирок этиши учун мамлакат халқаро миқёсда тан олиниши керак.
Шу билан бирга, саммитда Афғонистон билан боғлиқ масалаларга ҳам эътибор қаратилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қўшни давлатга инсонпарварлик ёрдамини оширишга чақирди. Учрашувда Трансафғон темир йўлини ишга тушириш муҳимлиги таъкидланди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!