Исроил ўз имиджи устида ишлаши керак, чунки у ахборот жабҳасида Фаластиннинг Ҳамас радикал ҳаракатига ютқазмоқда. Бу ҳақда АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп маълум қилди, дея хабар беради “ТАСС”.
Собиқ президентнинг сўзларига кўра, Яқин Шарқдаги можаро фонида АҚШда фаластинликларнинг кенг кўламда қўллаб-қувватланишига яҳудий давлатининг ахборот соҳасидаги ёмон ишлар сабаб бўлмоқда. «Менимча, Исроил жамоатчилик билан алоқалар устида ишлаши керак, чунки очиғини айтганда, бошқа томон [Фаластин-Исроил можароси] уларни шу жабҳада мағлуб этмоқда», деди у.
Сиёсатчининг қайд этишича, Исроилнинг яқинлашиб келаётган ҲАМАС ҳужумидан бехабарлиги ҳайратланарли, аммо асосий савол ҳозирча можаронинг оқибати қандай бўлишида. Унинг қўшимча қилишича, АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти можарога барҳам бера олмаяпти ва Украинадаги вазиятни ҳисобга олсак, буларнинг барчаси учинчи жаҳон урушига олиб келиши мумкин.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!